in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c
2025 йил 02-февралидан бошлаб таҳминан 25-феврал (01-март) гача Тошкент шаҳрида бўламан. Қабулга келмоқчи бўлганлар, айниқса узоқдан келадиганлар йўлга чиқишдан аввал боғланинг. Мабодо иш жойимда йўқ бўлсам ортиқча оворагарчилик бўлмасин.
П.С.: 1-гор болницада бўламан. Обедгача. Обеддан кейин қайсидир паркда :)
П.П.С.: зарур бўлса гинекологик ва урологик касалликлар билан мурожаат қилсанглар бўлади. Ўзимни ақлим етмаган жойига устозлар бор.
52 - 67
Соатларга қаралса кечаси таҳминан 11 лар (23)да савол ёзган. 24 соат ким савол ёзаркан, деб онлайн ўтиришим керакми ҳозир шу мантиқ бўйича? Тўғриси оҳирги вақтда шунақа провакацион гаплар асабимни бузяпти.
89 - 176
Дорини оддийси бўлмайди. Ҳамма дорини зарари бор. Беморни кўриб, ҳолатини билиб, бирор ташҳис қўйилгач, кейин даволанилади. Кўрмай туриб, таҳминан иккита шикоятга қараб даволаб бўлмайди. Ҳар ҳолда одамни соғлиғи ҳақида гап кетяпти...
140 - 109
Ўртоқлар, кимга саломатлиги зарур бўлса, докторига бориб, кўринсин. Саломатлиги нуқтаи назаридан қандайдир тушунмовчилик бўлса, истасангиз (мажбурий эмас), каналдаги видеоларни кўрсангиз айрим ҳолатлар тушунтириб берилган. Тўғри айтяпти бу киши. Ҳар бир одамга видеони кўринг деб ёзишим шарт эмас. Керак одам ўзи кўриб, соғлиғини қадрига етадиган одам ўзи докторини излаб топиб олаверади.
Мен ўзимча кимдир қайси докторга учрашини билмаса шунга йўл кўрсатиб юборсам ҳам фойда бўлади, деб ўйларканман. Аслида ундай эмас экан. Шунинг учун кўзимни нурини тўкиб, саволларга жавоб ёзиб ўтиришимга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайман. Ора-орада жавоб беришим мумкин бўлган баъзи саволларга жавоб ёзаман. Канални кузатиб бориш мутлақо ихтиёрий. Саволларингизга аниқ жавобни даволовчи докторингиздан олинг. Ўйлайманки мени тўғри тушунасизлар. Соғ бўлинглар!
113 - 112
Эксперимент якунига етди.
Донат қилинглар деган пост 1 соат турди. Ҳеч ким 1 сўм ҳам пул ўтказмади-ю, лекин бир дунё танъа-маломатлар эшитдим. Ҳатто бир неча марта саволларига жавоб олганлардан ҳам.
Ҳаммага катта раҳмат!
75 - 43
Ўртоқлар!!!
Беморни кўрмагандан кейин ҳолати бўйича (агар мени соҳамга тегишли касаллик бўлса) бироз тушунча бериш ва қайси мутаҳассисга кўрсатишни айта олишим мумкин ҳолос. Канални очишдан мақсад ҳаммани даволаш эмас, балки айрим касалликлар бўйича бироз тушунтириш бериб қўйиш ҳолос. Беморни кўрмай, ташҳис қўймай туриб бировни соғлиғи билан ўйнашиб бўлмайди. Айниқса болаларни саломатлиги билан.
Касал бўлдингизми ёки болангиз касал бўлдими, даволанишни интернетдан қидирмай, марҳамат қилиб докторга боринг ёки олиб боринг. Битта белги, бир оғриқ фақат битта касалликда бўлмайди. Аниқ сабабини билиб, сўнг даволаниш керак. Ўйлайманки мени тўғри тушундинглар.
162 - 56
Сизни акушерлик ва гинекология бўйича бирор саволлар ёки муаммолар қийнаётган бўлса, саволингизни тегишли видеолар остида қолдиришингиз мумкин.
Каналда берилаётган маълумотлар тиббий билимларни оширишга қаратилган, таништирувчи характерда бўлиб, мустақил равишда даволаниш учун етарли бўлмайди. Сизда қандайдир касаллик бўлса, биринчи галда даволовчи шифокорингизга кўриниб, тавсиясини олинг. Сизни ҳолатингизни, сизга мумкин ёки мумкин бўлмаган нарсаларни у киши ҳал қилади.
Донат (канал ривожи учун ихтиёрий сумма ўтказиш) учун:
9860 1601 2428 1066
Қабул манзиллари:
"Шифо Нур" клиникаси
Фарғона вилояти, Фурқат тумани, Кўк дўппи МФЙ
Мўлжал: туман марказий шифохонаси
Қабул вақтлари: душанба-шанба, 08:00 дан 17:00 гача