Channel Avatar

doktor_mashxurbek @UCqWp-6mSWvuMaxh1nFq4wqQ@youtube.com

4.1K subscribers - no pronouns :c

Ассалому алайкум бу канални юритишимдан мақсад, инсонларга ф


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

doktor_mashxurbek
Posted 1 month ago

#ибрат

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.

Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг, эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".

4 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 1 month ago

"Ota onangizga rahmat" degan so‘zni eshitsam, judayam hursand bo‘lib ketamandaa😃, hech kim kasal bo‘lmasin.

8 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 1 month ago

Шундай замонда яшаяпмизки, илмдан кўра маълумот замони дейиш мумкин.

Қайсидир китоб трендга чиқса, ўшани ўқиш керак, қайсидир сериал машҳур бўлса ўшани кўриш лозим...

Ниманидир ўтказвордимми(?), наҳотки, билмай қолган бўлсам(?!), каби фақат ижтимоий тармоқ, социал медиада трендга чиққан нарсалар билан зеҳнимизни тўлдириш билан овора бўлиб қолдик.

Бу бизга илм эмас, жаҳолат беради. Жаҳолатимизни орттиради, холос. Кераксиз маълумотнинг кўплиги керакли билимга тўсиқ бўлади, чунки.

"Лутфан, нималарнидир ўтказиб юбор, лутфан баъзи нарсаларни билмай қол, яхшиси. Ҳамма кўраётган сериалларга эмас, ўз танловларингга боқ. Ҳамма ўқиётган китобларни эмас ўз қизиқиш ва эҳтиёжинг бўлган китобларни ўқи", дейди Хоқон Мангуч.

Ҳақиқатан тўғри, социал медиа одамларни манипуляция қилади. Ким машҳур бўлса, чиройли ва ақлли гаплардан, ҳатто диний гаплардан гапирса дарров унинг мухлиси бўлиб қолади одамлар. Кейин вақт ўтади у сизни манипуляция қила бошлайди.

Ҳар қаёқдан узуқ-юлуқ, тартибсиз маълумот эмас, ҳақиқий илм олинг, ўзингиз қизиққан соҳани аниқлаб, эътиборингизни ўша нарсага қаратинг.

Ҳамма ўқиган китобни ўқий олмайсиз, умрингиз етмайди. Ҳамма таниган машҳурни таний олмайсиз, ҳамма кўрган подкастларни кўриб чиқа олмайсиз, ҳар бир трендга чиққан мавзудан хабардор бўла олмайсиз. Агар шундай бўлаётган бўлса, демак ижтимоий тармоқда йўқ бўлиб кетяпсиз, ўзингизни унутяпсиз, демак. Ижтимоий тармоқ сизга эмас, сиз ижтимоий тармоққа хизмат қиляпсиз, демак.

Китоблардан ўзингиз қизиққан ва эҳтиёжингиз бўлганларини ўқинг, ҳаётингиздан кераксиз нарсаларни камайтиринг, зеҳнингизни ортиқча ва фойдасиз маълумот билан тўлдирманг.

5 - 1

doktor_mashxurbek
Posted 1 month ago

Айтишларича уч хил қалбда ҳикмат бўлмас эмиш:

1. Ғами фақат ризқ топиш бўлган қалб.
2. Одамларга ҳасад қилувчи қалб.
3. Мансаб ва обрўни севган қалб.

Дўстларим хулосаларингиз хаётингизни белгилайди.

5 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 1 month ago

Барчаларинга рахмат

5 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 2 months ago

Мусулмонларни қолоқликда айблаган Европа

Гулдаста кўтарган келинлар ёки Европада тозалик қандай бўлган?
   XVI- асрда, Англияда, одамларнинг кўпчилиги июн ойида уйланар (оила қурар) эдилар. Чунки  у вақтда одамлар йилда бир ҳаммом қилиб чўмилишар, ва у асосан май ойига тўғри келарди. Шу сабаб июн ойида ҳали тозароқ бўлишарди.
Шунга қарамасдан, вақт ўтиб (уларнинг баданларидан) бадбўй ҳид анқий бошларди. Шунинг учун баъзи келинлар таналаридан келаётган ёқимсиз ҳидни кетказиб туриши учун қўлларида гулдаста кўтариб юришар эди. (!)
Энди, ҳаммомга келсак, у иссиқ сув тўлдирилган катта ёғоч бочка бўлиб, аввало уйнинг отасига имтиёз бўларди, у биринчи бўлиб (бочкага тушиб) тоза сувда ювиниб оларди.
Сўнгра,  навбат оиладаги ўғил фарзандларга ва уйдаги бошқа эркакларга келарди. Сўнгра аёллар, сўнгра ёш болалар ювинишар, охирида эса (худди ўша ишлатиб келинаётган сувда(!) оиладаги чақалоқни ювинтириш ила якунига етарди.
Бу тарздаги ювиниш тартибидан сўнг сув шу даражада ифлос бўлиб кетардики, ичида бирон нима қолиб кетса, сувнинг ўзгариб кетган рангидан уни топишнинг иложи бўлмасди.
Ана шундан, кераксиз нарсалардан халос бўлиш асносида қимматли нарсани йўқотиб қўймасликка киноя тарзида “болани ҳаммомнинг сувига    қўшиб улоқтириб юборма”, деган инглизча ибора юзага келган эди.
Ушбу ҳолатлар ўша вақтлардаги тозалик, гигиена ва саломатликнинг реал ҳолатини кўрсатиб беради. Ҳа, бир неча юз йиллар олдин яшаган европаликлар чўмилиш, ювиниш соғликка жисмоний зарар ва зиён келтиради ва кўп чўмилган болаларнинг таналари нимжон бўлади деб ўйлардилар.
  Европаликлар ўша узоқ даврларда асосан икки марта чўмилишарди: (уйланиш ёки турмушга чиқишда) тўйдан олдин ёки бирон касаллик вақтида. Тамом.

2 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 2 months ago

Кекса отахондан сўрадилар:
- Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
- Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Ҳаммаси акси..."

P.S.: Ота-оналаримиз ҳам шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!

Ота-оналаримизни қадрлайлик!

8 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 2 months ago

Саудия Арабистонида 78 ёшни қаршилаган бир отахон чарчоқданми ёки қариликданми йўлда кетаётиб ерга йиқилди. Чақирувга асосан уни тиббий тез ёрдам ходимлари келиб олиб кетишди.
Отахонга 24 соатга етувчи кислород берилди. Эртаси куни отахон ўзига келиб, холати яхшилигини айтиб уйга кетмоқчи бўлди. Доктор эса кўрсатилган хизмат учун кислород нархи бўйича хисобни берди. Хисоб 600 риёл эди. Отахонни кўзига ёш келди. Доктор отахондан пули йўқмикин деб хижолат тортиб, рахми келиб "пулингиз йўқми?" деб сўраганида "тўлашга пулим бор ва қурбим етади 24 соат учун ютган кислород учун 600 риёл …Лекин Оллоҳ 78 йил менга берган кислороди учун хеч нарса тўламадим...биласизми мен ундан қанча қарзман...?"

Доктор бошини эгиб йиғлаб юборди...
@durdonadur

6 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 2 months ago

Имом Нававийнинг алайхирроҳмани саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган.

Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар.

Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз.
@durdonadur

3 - 0

doktor_mashxurbek
Posted 2 months ago

​​Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

✍️ Жалолиддин Румий
💫 Хайрли кун!

6 - 0