in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмни кўриб...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни ташкиллаштирганлардан ва кўрсатувда қатнашган буюк алломалардан Аллоҳ рози бўлсин.
Лекин Шайх жаноблари шу ватан учун, шу ватандаги мусулмонлар учун умрларининг охиригача хизмат қилдилар, кўзларининг нурларини тўкдилар, вақтларини, куч-қувватларини, мол-дунёларини шу юртдаги мусулмонлар учун сарфладилар. У зотни қанча эслаб, ҳақларига дуои хайр қилинса кам! Барибир ҳақларини адо қилолмаймиз.
У зотнинг китобларидан мактабларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида ёшларга таълим берилса, ўргатилсагина у зотнинг ҳақларини адо қилолган бўламиз. Мингта бундай кўрсатув тайёрлайлик, лекин ёзиб қолдирган асарларининг бирортасини ёшларга етказмасак, ўқитмасак, дарс қилиб ўтмасак бефойда.
Унутманг! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ умрларини биз ўзбеклар ва ўзбек тилида гаплашувчи мусулмонлар учун сарфладилар.
Аллоҳ таоло ҳазратимни, устозимни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин. Қиёматда у зотнинг шафоатларидан насибадор айласин.
© Абдуллоҳ Раҳим
174 - 6
Рамазон муборак!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз биродарлар! @SaboqlarUz ижодий гуруҳи бошимизга соябон бўлиб кириб келган муборак Рамазон ойи муносабати билан барчангизни чин кўнгилдан табриклайди! Аллоҳ таоло бу муборак ойдан онадан туғилгандек гуноҳларимиздан пок бўлиб чиқишимизни муваффақ қилсин!
Ой давомида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг иродаси билан Рамазон тақвимини қўйиб борамиз. Дуоларингизга муҳтожмиз.
36 - 1
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган.