Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракотуху братья и сестры ставте лайки подпишите на канал пусть Аллах даст вам здоровья Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдилар: «Сизлардан бирортангиз эрта тонгда бориб ўтин термоғи, уни орқалаб ташимоғи, ундан садақа қилмоғи ва шу билан одамлардан беҳожат бўлмоғи, сўраса ё берадиган, ё бермайдиган кишидан тиланиб юрмоғидан кўра, албатта, ўзи учун яхшироқдир! Юқори қўл паст қўлдан яхшироқдир!.. (Аввал) қўл остингиздагилардан бошланг!».
Бу бобда Ҳаким ибн Ҳизом, Абу Саъид Ал-Худрий, Зубайр ибн Ал-Аввом, Атиййа Ас-Саъдий, Аб-дуллоҳ ибн Масъуд, Масъуд ибн Амр, Ибн Аббос, Савбон, Зиёд ибн Ал-Ҳорис Ас-Судоий, Анас, Хубший ибн Жунода, Кабиса ибн Муҳориқ, Самура ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Бу ҳадиснинг ғариб эканлиги, баённинг Қайсдан ривоят қилингани туфайлидир.