Channel Avatar

ILM,NUR114 @UCSFGVsUsQoiQHs0XRXaQ4mQ@youtube.com

33K subscribers - no pronouns :c

🇸🇦السلام عليكم جميع الإخوان المسلمين ، جزاكم الله أن يجعلن


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

ILM,NUR114
Posted 10 months ago

Рамазонда емоқдан, ичмоқдан, ёмон сўз сўзламоқдан, ёмон ишларни бажаришдан тийилганинг, сабр қилганинг учун, бу сабр сенинг маънавий мулоҳазаларингни орттиради, кўнглинг кўзини очади...

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

13 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍

72 - 5

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

2#БИЛИМ

28 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

#БИЛИМ

17 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Шайтонни ҳайдаш дуоси ҳақида

Бир жойда «Оятул Курсий» ўқилса ва Азон айтилса, шайтон у ердан қочади. Набий алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг номи билан паноҳ тилаб бундай дуо қилганлар: «Аъузу биллаҳис самиъил ъалийм минаш шайтонир рожийм. Мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи».

Маъноси: «Мен эшитгувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила даргоҳидан ҳайдалган шайтоннинг ўзидан, иғвосидан, такаббурлигидан, ва нифоқидан паноҳ тилайман» (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари)

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

19 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Луқмон Ҳаким



Луқмон Ҳаким ўғлига деди:

“Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади”.

(Унваанул байаан)

14 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Ҳеч нарса

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган хеч вақо йўқлигини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрабдилар.
- Хеч нарса қолмадими.
- Йўқ.
- Огизга оладиган хеч вақо йўқми .
- Йўқ.
- Хеч нарса – я ?
- Хеч нарса.
- Ростданми ?
Мавлоно шодликларидан гул-гул ёниб қўлларини дуога очдилар. Аллохим санга хамдлар бўлсинки уйим Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг уйларига ўхшабди.

28 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Баъзи уламолар жаннатга 10 та ҳайвон киришини айтганлар:
1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вааллам туялари
2. Иброҳим алайҳис салом бузоғи
3. Юнус алайҳис салом балиғи
4. Сулаймон алайҳис салом чумолиси
5. Билқис маликанинг ҳудҳуд қуши
(“Ширъатул ислом” китоби)

12 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Hayotning qonuni shu - qiyshiq mixni hech kim qoqmaydi. Qancha to'g'ri bo'lsang, boshingga bolg'a kelib tushaveradi...

Mirach Chag'ri Oqtosh ("Hayot yutqazgan joyingdan boshlanar" kitobidan)

16 - 0

ILM,NUR114
Posted 1 year ago

Буюк саҳобий

Ал-Аъраж бу хусусда бундай дейдилар: «Абу Ҳурайра ҳадисни кўп айтади»,— дейишади - «Агар Оллоҳнинг Китоби (Қуръон) да икки оят бўлмаганда эрди, битта ҳам ҳадис айтмас эрдим» - деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг «Биз нозил қилган йўл-йўриқлар ва ҳидоятни яширганлар»... деган жойидан то «ар-раҳим» деган сўзигача ўқигандилар (мазкур оятда илмни беркитган одамларни Оллоҳ таоло мазаммат қилгандир — қоралагандир).
Муҳожир биродарларимиз бозорларда бор-барака қилиш билан овора эди, ансорий биродарларимиз эса, ўз хўжаликларидаги ишлар билан банд эди. Абу Ҳурайра эса (мол-дунё тўплашдан юз кечиб), Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан қолмас эди. Қорнини бир тўйғазиб олиб, улар (муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир бўлмаган жойларда, Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган нарсаларни (ҳадисларни) Абу Ҳурайра ёдлар эди».

41 - 1