Channel Avatar

Aspekt24 @UCK8k091mGFIS6gl2PcgahFA@youtube.com

131K subscribers - no pronouns :c

🌐ASPEKT24 axborot agentligi ⚡️Ko‘proq yangiliklardan xaba


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

Aspekt24
Posted 7 months ago

"Камбекистон" пеналтилар сериясида "камбек" қила олмади...

Осиё кубоги чорак финалида Қатарга қарши майдонга чиққан термамиз пеналтилар сериясида аламли тарзда мағлуб бўлди.

Йигитларга раҳмат деймиз, чиройли ўйин учун!

Ҳали олдинда жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари турипти, ушбу бахсларда ўйлаймиз-ки, бу йигитлар бу сафар уддалашади.

25 - 38

Aspekt24
Posted 7 months ago

Бу - Кўп тармоқли шифохонага қарашли муолажа хонасининг кириш эшигига ёзилган ёзув

Бюджет хисобидан молиялаштириладиган клиника 1,5 соат фаолият кўрсатяптими, шунда? Ёки, бу мундарижа шу хонада ишловчи ходимларнинг вақтига қараб тузилганми?

Сиз ҳам шу ҳолатга гувоҳ бўлганмисиз?

56 - 8

Aspekt24
Posted 10 months ago

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Кун тартибига ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтди:

"Маълумки, Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз", - деди Президентимиз.

80 - 6