Channel Avatar

Vodiy24 UZ @UCGOhG7huckyzlqfOPzWeGqA@youtube.com

10K subscribers - no pronouns :c

Murojaat uchun: +998976250770 “Vodiy24.uz” - Oʻzbekistondagi


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

Vodiy24 UZ
Posted 1 week ago

Toshkentning qator hududlarida qor sabab daraxtlar quladi. Oqibatda avtomobil va simyog‘ochlarga zarar yetdi.

16 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 1 week ago

Қўштепада 2 туп дарахт кесган отахон 223 туп кўчат экиб берди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида икки туп ноқонуний кесилган дарахт эвазига 223 туп дарахт экиб берилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Бир туп чинор ва бир туп тол дарахти
С.М. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз тагидан кесиб юборилган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима белгиланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

2 туп дарахтларни ноқонуний кесиб, ўсимлик дунёсига зарар етказган фуқаро “Ғиштмон” МФЙдаги маҳалла гузарига компенсация сифатида 23 туп павловния, 30 туп арча, 100 туп ток ҳамда 70 туп мевали, жами, 223 туп дарахт кўчатлари экиб берди.

Vodiy24.uz

20 - 10

Vodiy24 UZ
Posted 2 weeks ago

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

30 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 2 weeks ago

Наманганда фуқаро уйининг томига иссиқхона қуриб, қулупнай етиштиряпти

Наманган вилояти Чуст тумани "Янгиер" маҳалласида яшовчи Баҳромжон Абдуллаев хонадонининг том қисмида интенсив усулда қулупнай етиштирмоқда.

Тадбиркор томорқаси етарли даражада ҳажмга эга эмаслиги учун замонавий интенсив усулда қулупнай етиштириб, халқимиз дастурхонига етказишни мақсад қилган.

Ушбу иш орқали 5 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминланган.

Vodiy24.uz

10 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 4 weeks ago

Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқарога ажратилиши керак бўлган 427,7  млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, амалдор ўзининг қариндошларига маҳалла ҳудудида яшамаган бўлса-да, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

П/с: бу каби ҳолатлар республиканинг барча ҳудудларида топилади, яхшилаб "элакдан ўтказилса" анча-мунча ҳоким ёрдамчиси қамалиб кетади. Уларга зўр шароит қилиб қўйилибди, ҳокимиятга маҳалладаман деса, маҳаллага ҳокимиятдаман деб, ўзини ишини битириб юравераркан.

14 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 4 weeks ago

Prezident ishdan olgan mulozim yangi lavozimga saylandi

Andijon tumanining sobiq hokimi Abdujabbor Egamberdiyev O‘zbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasining Andijon viloyati kengashi raisi lavozimiga saylandi.

2021-yil fevralidan 2022-yil sentyabrigacha Andijon tumaniga hokimlik qilgan Abdujabbor Egamberdiyev sayyor qabulda fuqarolarga poygakdan joy berganidan keyin internetda mashhur bo‘lgandi.

So‘ngra mulozim prezident qarori bilan o‘tkazilgan qabullarda fuqarolarga hurmatsizlikka yo‘l qo‘ygani va faoliyatidagi boshqa kamchiliklari uchun egallab turgan lavozimidan ozod etilgandi.

5 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 4 weeks ago

Ўзбекистонда аёл таксичилар сони 4 минг нафардан ошган

Ўзбекистонда агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 498 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда.

Ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи (57%) 30-50 ёшда – 283 680 киши, 30 ёшгача – 179 245 киши (36%), 50 ёшдан катталар – 35 004 киши (7%).

👩🏻‍💼Шундан аёл ҳайдовчилар сони деярли 4 баробарга ошган: ўтган йил бошида 1 053 нафар бўлса, йил охирига келиб  4 124 нафар аёл фаолият юритмоқда.

Vodiy24.uz

3 - 1

Vodiy24 UZ
Posted 4 weeks ago

Андижонда кўприк қурилишида вафот этган ходимнинг оиласига 157 млн маънавий зарар ундириб берилди

2023 йилда Тошкент вилояти, Паркент туманида олиб борилган кўприк қурилишида меҳнат қилган ходим автокранда кўприк балкасини кўтариш ишлари чоғида автокран ағдарилиб кетиши сабаб тан жароҳати олиб, вафот этган.

Марҳумнинг яқинлари, суддан оиласи боқувчисини йўқотганлиги, моддий ёрдамга муҳтожлиги сабабли иш берувчи ташкилотдан 800 млн сўм миқдорида зарар пуллари ундириб берилишини сўраган.

Vodiy24.uz

10 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 3 months ago

1-босқич судининг “Шаффоф” бренди таъсисчилари У.Тошматов ва О.Тошматовга оид айблов ҳукми Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 3 декабрь кунги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман судининг 2024 йил 29 апрель кунги ҳукми билан У.Т. ва О.Т.лар ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 229-моддаси, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 9 йилу 2 ойдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

3 - 0

Vodiy24 UZ
Posted 3 months ago

Андижонда 70 ёшли онахон “Умра” сафари учун йиғган пулига мактаб учун китоблар совға қилди

Балиқчи туманидаги “Матонат” маҳалласида яшовчи Ёқутхон она Абдуллаева 70 ёшни қаршилаган. Кўплаб инсонларнинг эзгу мақсадларидан бири саналган “Умра” зиёратига боришга ушбу онахон ҳам кўп йиллардан буён орзуманд бўлиб пул йиғиб келади.

Зиёрат учун маблағ жамғарган онахон эзгу ишга қўл урди. Онахон ўз пулларига маҳалладаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун 250 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилди. Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бу ташаббусни олқишлар билан қабул қилдилар. Шу билан бирга, келажак эгалари бўлган ёш авлод ёши улуғ инсондан ўзлари учун унутилмас намуна олдилар.

Vodiy24.uz

22 - 0