in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c
Унга кўра:
- Тошкент - Бухоро - Тошкент:
VIP - 636 000 сўм
Бизнес - 462 000 сўм
Эконом - 336 000 сўм
- Тошкент - Қарши - Тошкент
VIP - 534 000 сўм
Бизнес - 390 000 сўм
Эконом - 282 000 сўм
- Тошкент - Самарқанд - Тошкент
VIP - 396 000 сўм
Бизнес - 276 000 сўм
Эконом - 204 000 сўм этиб белгиланди.
Қайд этилишича, Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.
2 - 0
CNN Травел сайтида Ўзбекистон бутун дунё сайёҳларига ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритилгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Мақола муаллифи Ипак йўли ва Ўзбекистоннинг аҳамиятини яхшироқ тушуниш учун Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташриф буюриш кераклиги қайд этган.
Шунингдек, UNWTO томонидан 2023 йилда «Энг яхши туристик қишлоқлар» рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг Сентоб қишлоғи сайёҳларда қизиқиш уйғотиши мумкинлиги айтилган. У табиат, органик озиқ-овқат ва эко-тоғ туризмига эътибор қаратган ҳолда эътироф этилган.
«86 давлат фуқароларига визасиз киришни таъминлаган Ўзбекистон ташриф буюрувчиларни ўзининг чиройли ландшафтлари ва яхши сақланган меъморчилиги билан қойил қолдиришга тайёр», дейилади мақолада.
Ташриф учун энг яхши давлатлар рўйхатига Сингапур, Испания, Индонезия, Ангола, Корея ва бошқа бир қатор давлатлар киритилган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиёдан ушбу рўйхатга киритилган ягона давлатдир.
5 - 0
Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Йўлдошев Шерали Мамараимович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ш.Йўлдошев ушбу тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди. Бундан аввал Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Э.Турдимов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар ва фаоллар олдида турган вазифаларга тўхталди.
4 - 0
Ўзбекистон Республикаси Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Г.Каримова ва унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Адлия вазирлигига кўра, Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Г.Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Шу билан бирга, жорий йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини (Жамғарма) ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Мазкур Жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади.
Шунингдек, Жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.
Жамғарма бошқарув механизми Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Шу орқали Швейцария ва Ўзбекистон активларни қайтариш жараёнига тўлиқ жалб этилади. Жамғарма Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистондаги дастури (UNSDCF)га мос лойиҳалар учун молиявий ресурслар ажратади.
Ушбу лойиҳалар Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи БМТ тизимидаги ташкилотлар томонидан бошқа ижрочи шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Барча лойиҳалар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.
Жамғарма ўз фаолиятини Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида томонларга юридик мажбурият юкловчи Реституция тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг бошлайди. Ушбу келишув имзоланганидан кейин Жамғарма ва унинг фаолияти ҳақида қўшимча батафсил ахборот берилади.
Бундан ташқари, Москва шаҳар суди томонидан Ўзбекистон судларининг Г.Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарган ҳукмлари тан олинди ва ҳозирда Россия томони билан Ўзбекистон Республикасига қайтариш учун мусодара қилинган мол-мулкларни сотишни ташкиллаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.
Қайтарилган маблағлар мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.
6 - 1
Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Жўраевич бунга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
5 - 0
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!
Telegram: t.me/zarnews_uz
Сайт: zarnews.uz
info@zarnews.uz
facebook.com/zarnews.uz/