Шуҳрат Ориф (Орипов) – 1981 йил 6 октябрда Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги Бекобод қишлоғида туғилган.
Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавр (2003) ва магистратура (2007) босқичларини тамомлаган.
2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида,
2012-2015 йилларда социология бўйича докторантурада таҳсил олган.
2020 йилда "Мен асли одаммас, ёр эдим" шеърий китоби нашр этилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Шуҳрат” медали билан тақдирланган.