Аллоҳ азза ва жалла айтадики:
Зарият сураси
56-Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.
57-Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман.
58- Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир.
________
Демак, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳаётда бизларни фақат яшашимиз, ўйнашимиз, кулишимиз, еб-ичиб фаровон ҳаётда яшашлигимиз учун ва фақат шулар учун яратмади! Балки бу ҳаёт экинзорга ўхшайди. Оҳират учун бўлган бозорга ўхшайди. Биз бу бозорда экинзорда солиҳ амаллар озуқасини олиб, вафот этиб кейин бу дунёдан охират ҳаётига кўчиб ўтамиз. Кейин қайта тириламиз ва амалларимизга яраша мукофот ёки, (Аллоҳ асрасин) жазо оламиз. Яъни ҳисоб китоб қилинади.
Инсон ва жинсни яратилишдаги ғоя мана шу! Аллоҳнинг тавҳидини олий қилиш учун яъни Аллоҳга ўзи буюргандек ИБОДАТ қилишимиз учун яратилиндик!